Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Реал» инглиз клуби юлдузи ҳақида маълумот тўпламоқда

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» клубининг нидерландиялик вингери Крисенсио Саммервилл Мадриднинг «Реал» клуби трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Реал» Саммервиллни сотиб олиш имкониятларини ўрганиш мақсадида дастлабки суриштирувларни бошлаб юборган. «Болғачилар» Англия Премьер-лигасини тарк этганидан сўнг, вингер жорий ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетиши кутилмоқда.

Айни дамда Саммервилл Нидерландия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Қайд этилишича, футболчи Мадрид клубидан ташқари «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» каби грандлар эътиборида ҳам турибди.

2025/26 йилги мавсумда Саммервилл барча турнирларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, жамоасининг ҳужумларида катта ҳажмдаги ишни бажарди — унинг ҳисобида 7 та гол ва 5 та голли узатма мавжуд.

Киритилди: 19:45, 22.06.2026.
Ўқилди: 1753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик