Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Милан» «Тоттенхэм» футболчисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг марказий ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалль Италиянинг «Милан» клуби радарига тушди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, «Милан» 20 ёшли хавбекнинг «Тоттенхэм»даги вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Ёш ярим ҳимоячи «шпорлар» лагеридаги келажагига шубҳа билан қараётган кўринади ва жамоадан кетиш ҳақида ўйламоқда. «Милан» эса айни дамда кутиш позициясида ва воқеалар ривожини пойлаяпти.

Бундан олдинроқ Бергвалль хизматларига Англиянинг яна икки клуби — «Челси» ва «Астон Вилла» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Якунланган мавсумда Бергвалль «Тоттенхэм» таркибида барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Футболчининг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган, унинг трансфер баҳоси эса Transfermarkt портали томонидан 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 20:01, 22.06.2026.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик