Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Аякс» «Барселона» ҳимоячисини ижарага олишга қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» кейинги мавсум учун қанот ҳимоячилари чизиғини шакллантириш устида иш олиб бормоқда. Клубнинг 19 ёшли тарбияланувчиси Хофре Торрентснинг келажаги ҳозирча номаълум бўлиб қолаётган масалалардан биридир. Каталонияликлар латерални ижарага юбориш ниятида ва футболчига асосий даъвогар Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳисобланади, дея хабар беради «Mundo Deportivo».

Ўтган ёзда Торрентс «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси билан мавсум олди тайёргарлик жараёнини ўтказган ва Ханси Флик қўл остида дебют қилишга улгурган эди. Бироқ ҳимоячи чап тўпиғидан олган жароҳати сабабли мавсумнинг иккинчи ярмини деярли тўлиқ ўтказиб юборди. «Барселона» раҳбарияти кафолатланган ўйин амалиётига эга бўладиган клубдаги ижара футболчининг янада ривожланишига ёрдам беради деб умид қилмоқда.

Торрентс трансферига «Аякс» бош мураббийи Мичел Санчеснинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 20:38, 22.06.2026.
Ўқилди: 1517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик