Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Неймар жароҳатдан тикланди ва Шотландияга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жароҳатидан тўлиқ тикланиб, умумий гуруҳ машғулотларида биринчи марта тўлиқ иштирок этди.

ESPN маълумотига кўра, тажрибали футболчи ўнг оёғининг болдир мушагидан олган жароҳати сабаб 2026 йилги жаҳон чемпионатининг дастлабки икки учрашувини ўтказиб юборган эди. Ушбу жароҳатни Неймар 17 май куни «Сантос» сафидаги баҳсда олган.

Манбанинг хабар беришича, Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланган Неймар 25 июнь куни Шотландияга қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушишга тайёр. Ҳозирга қадар у миллий жамоа сафида 128 та ўйинда қатнашиб, 79 та гол урган.

Неймарнинг қайтиши Карло Анчелотти шогирдлари учун айни муддао бўлмоқда. Чунки жамоанинг яна бир етакчиси Рафинья соннинг орқа қисми мушагидан олган жароҳати туфайли сафдан чиққан.

Айни пайтда Бразилия терма жамоаси 4 очко билан "C" гуруҳида пешқадамлардан бири бўлиб турибди. Жамоа Марокаш билан бир хил очко жамғарган, аммо тўплар нисбатига кўра юқорироқ ўринни эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:29, 22.06.2026.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик