Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 2-туридан ўрин олган Австрияга қарши ўйиннинг 38-дақиқасида ҳисобни очди ва 95-дақиқада яна бир бор гол урди.
Эндиликда «Интер Майами»нинг 38 ёшли футболчиси ҳисобида фаолияти давомида ўтказган 1158 та ўйинида 916 та гол мавжуд. Месси голларидан 672 тасини «Барселона» таркибида, 122 тасини Аргентина терма жамоасида, 90 тасини «Интер Майами»да ва 32 тасини «ПСЖ» сафида киритган. Шунингдек, Лионель 414 та голли узатмани амалга оширди.
«Ан-Наср»да тўп тепаётган Криштиану Роналду ҳисобида эса клублар ва Португалия терма жамоаси сафидаги 1324 та ўйинда 973 та гол бор.













