«Ювентус» ва «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес ўртасидаги музокаралар ҳозирча якунланишдан йироқ.
Турин клуби таркибни кучайтириш учун асосий номзодлардан бири бўлиб қолаётган аргентиналик голкипернинг вакиллари билан алоқани сақлаб турибди.
Бироқ, «Ювентус» «Вилла»нинг молиявий талабларига рози эмас. Айни пайтда АПЛ клуби аргентиналик учун тахминан 10 миллион евро ва бонуслар олишни кутмоқда, туринликлар эса бу суммани жуда юқори деб ҳисоблашмоқда ва ҳозирча бундай шартларга рози бўлишга тайёр эмаслар.













