Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель жамоа ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Мен унинг мураббийи эканимдан фахрланаман. У дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири. У камтар, жамоа учун ишлашга, жамоага бор куч ва қувватини беришга тайёр. У бутун фаолияти давомида ҳар куни ўрганиб бормоқда», — дея Тухельнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Жаҳон чемпионати – 2026 гуруҳ босқичининг биринчи турида Англия терма жамоаси Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Райс майдонда 72 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди.
23 июнь куни Тухель шогирдлари Гана билан тўқнаш келишади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 24 июнь кунига ўтар кечаси соат 01:00 да чалинади.













