«Наполи»нинг марказий ҳимоячиси Рафа Марин ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
«Наполи» испаниялик футболчини 2024 йилда «Реал»дан 12 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган ёзда ҳимоячи «Вильярреал»га ижарага йўл олди ва якунланган мавсумни ўша ерда ўтказди.
Испания клуби таркибида Марин барча турнирларни ҳисобга олганда 31 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди.
Хабар қилинишича, ижара муддати якунлангач, «Вильярреал» 24 ёшли Маринни «Наполи»дан тўлиқ сотиб олиши мумкин. Айни пайтда «Transfermarkt» маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил қилмоқда.













