Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ўзбекистоннинг Португалия устидан ғалаба қозонишига ишонишини айтди

Баҳо:
+2 | -

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Павел Мамаев 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Португалия учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Роналду Ўзбекистонга гол урадими?

— Бу жуда оғир ўйин бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи рақамда ўйнамайди, шошилинч ва очиқ футбол намойиш этмайди. Менимча, баҳс Португалия — Конго учрашувига ўхшайди. Криштиануга жуда қийин бўлади. Бундай ўйинларда ҳужумчилар учун имконият яратиш осон эмас. Бир нарса — очиқ футболда ўйнаш, бошқа нарса — рақиб ҳимояси қаршида ҳаракат қилиш. Роналду яна тўрт-беш нафар футболчи қуршовида қолиши мумкин. У ўз имкониятини топиш учун етарлича сабр қила оладими, бу савол, — деди Мамаев.

— Ўзбекистонликлар португалияликларга гол уришларига ишонасизми?

— Албатта ишонаман. Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши жамоа. Мен ҳатто уларнинг Португалияни мағлуб этишига умид қиламан. Бу жамоа руҳияти ва ҳиссиётлари жиҳатидан бизга энг яқин терма жамоа деб ҳисоблайман. Россияда кўпчилик Ўзбекистонни қўллаб-қувватламоқда, мен ҳам шулар қаторидаман. Уларга мухлислик қиламан ва ғалаба қозонишларига умид қиламан, — деди собиқ футболчи.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:23, 23.06.2026.
Ўқилди: 941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик