Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Криштиану Роналду ЖЧ ва Европа чемпионатларидаги 10 ўйинлик голсиз сериясига барҳам берди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионати "K" гуруҳи 2-турида Ўзбекистонга қарши учрашувда гол уриб, йирик мусобақалардаги узоқ давом этган голсиз сериясини тўхтатди.

Хьюстон шаҳридаги "Эн-Эр-Жи Стэдиум" стадионида ўтаётган баҳснинг биринчи бўлими якунланганидан сўнг ҳисоб Португалия фойдасига 3:0 кўринишини олди. Ушбу голларнинг иккитаси Криштиану Роналду ҳисобига ёзилди.

Португалиялик юлдуз терма жамоа сафида жаҳон ва Европа чемпионатларида сўнгги марта 2022 йилги жаҳон чемпионатининг Ганага қарши баҳсда (3:2) кейин гол урган эди. Шу тариқа у 10 та ўйиндан иборат голсиз сериясига нуқта қўйди.

Ўзбекистон дарвозасига киритилган дубль Роналдуга яна бир тарихий натижани тақдим этди. Энди унинг жаҳон чемпионатларидаги голлари сони 10 тага етди.

Бу кўрсаткич орқали Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси тарихида мундиалларда энг кўп гол урган футболчига айланди. Аввалги рекорд афсонавий ҳужумчи Эйсебиога тегишли бўлиб, унинг ҳисобида 9 та гол бор эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:43, 23.06.2026.
Ўқилди: 563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик