Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Португалиядан қабул қилиб олинган йирик мағлубият учун мухлислардан узр сўради.
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
«0:5, йирик мағлубият. Шунга қарамай, биз майдонда бор кучимизни бердик. Бундай рақибларга қарши баъзан фақат ҳаракатнинг ўзи камлик қилади, омад ҳам керак. Португалияда индивидуал жиҳатдан жуда кучли ўйинчилар жуда кўп.
Йирик мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз. Биз Конгога қарши яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Агар ҳаммаси яхши кечса, Конгони мағлуб этиш учун майдонга тушамиз», — деди Шомуродов.













