Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Райс: «Бу ўйин осон бўлиши мумкин эмасди, охирги 10 дақиқада Англияга омад етишмади»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс ЖЧ-2026 2-турида Гана билан дурангдан (0:0) кейин жамоа ижобий кайфиятни сақлаб қолишини маълум қилди.

«Рақибнинг 11 нафар ўйинчиси ҳам чуқур ҳимояланганда ўйнаш ҳамиша қийин, аммо ечимларни излаш керак. Охирги 10 дақиқада бизга омад етишмади ва гол ура олмадик.

Панамага қарши ўйинда гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олиш учун бизда ҳали ҳам ажойиб имконият бор, шунинг учун ижобий кайфиятдамиз. Рақиб жуда зич ўйнади – тўпсиз 5-4-1 схемасида – ва уларда бўш майдон кам эди, аммо бошқа томондан, тўпга эгалик қилган ҳолда бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин.

Гананинг хизматларини эътироф этиш керак. Қийин бўлди, уларда яхши футболчилар бор, шунинг учун бу ўйин осон бўлиши мумкин эмасди. Гуруҳда ғолиб чиқиш учун олдимизда яна битта ўйин қолди, шу сабабли оптимизмни сақлаб қолиш лозим. Кўплаб топ-терма жамоалар биринчи турда дуранг ўйнашди, шунинг учун пессимизмга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Биз ижобий кайфиятни сақлаб қоламиз», — деди Райс.

Киритилди: 12:49, 24.06.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик