Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Португалия — Ўзбекистон учрашуви ЖЧ-2026 иккинчи турининг энг кўп томошабин йиғган ўйинлари қаторига кирди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган Португалия — Ўзбекистон баҳси турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган ўйинлари рўйхатидан жой олди.

Хьюстон шаҳридаги NRG Stadium аренасида бўлиб ўтган учрашувни 68 777 нафар мухлис стадиондан туриб кузатди. Бу кўрсаткич мазкур баҳсга иккинчи турнинг энг кўп томошабин йиғган ўйинлари рейтингида еттинчи ўринни тақдим этди.

Турнинг энг кўп мухлис йиғган баҳси Норвегия — Сенегал учрашуви бўлиб, уни 80 663 нафар томошабин кузатган. Кейинги ўринлардан Аргентина — Австрия (70 649) ҳамда Бельгия — Эрон (70 317) баҳслари жой олди.

ЖЧ-2026. Иккинчи турнинг энг кўп томошабин йиғган ўйинлари

  1. Норвегия — Сенегал — 80 663

  2. Аргентина — Австрия — 70 649

  3. Бельгия — Эрон — 70 317

  4. Швейцария — Босния ва Герцеговина — 70 026

  5. Туркия — Парагвай — 68 827

  6. Нидерландия — Швеция — 68 777

  7. Португалия — Ўзбекистон — 68 777

  8. Эквадор — Кюрасао — 68 598

  9. Иордания — Жазоир — 68 371

  10. Бразилия — Гаити — 68 324

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Ўзбекистон учрашуви Европа жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Голларга Криштиану Роналду (дубль), Нуно Мендеш ва Рафаэл Леау муаллифлик қилди. Яна бир гол эса Ўзбекистон дарвозабони Абдувоҳид Неъматовнинг автоголи сифатида қайд этилди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 20:41, 24.06.2026.
Ўқилди: 2599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик