Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

Кукурелья Моуриньонинг қўнғироғи ҳақида гапирди: «Бу фахрланиш учун асосдир»

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Марк Кукурелья «Реал»га кўчиб ўтди ва энди Жозе Моуриньо қўл остида тўп суради. Футболчи португалиялик мураббийнинг қўнғироғи ҳақида гапириб берди.

«Моуриньо даражасидаги мураббий сенга қўнғироқ қилса — бу фахрланиш учун асос бўла олади. У аввал менга хабар ёзди, кейин эса қўнғироқ қилди. Сенга телефон қилиб, шундай гапларни айтишса — бу жуда муҳим. У билан ишлашни интизорлик билан кутяпман. Ҳозирда ажойиб спорт формасидаман ва «Реал»да ўйнашни жуда ҳам хоҳлайман. Бу катта чақирув. «Реал»да барча футболчилар кучли, таркибга киришиб кетиш осон бўлмайди. Ҳар бир ўйинда 100 фоиз тайёр бўлишинг керак. Чунки барча жамоалар «Реал»ни мағлуб этишни истайди», — дея Кукурельянинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо аввал ҳам 2010–2013 йилларда «Реал» клубини бошқарган.

Киритилди: 00:39, 25.06.2026.
Ўқилди: 571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик