Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Кукурелья Ямальнинг ўсишига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья вингер Ламин Ямални кўрсатаётган ўсиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ямал футболчи ва шахс сифатида жуда тез улғаймоқда. Евродан кейинги ўтган икки йил ичида у сезиларли даражада ўсди. Ҳозир у анча вазмин ва мулоҳазали бўлиб қолган. Ёшига қарасангиз — у ҳали ҳам болакай, лекин майдонда ва ҳаётда ҳақиқий эркакдек ҳаракат қилади. Ёш — бу шунчаки рақам, мен унда жуда улғайган инсонни кўряпман», — дея Кукурельянинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади. Луис де ла Фуэнте шогирдлари Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда «H» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. «Қизил фурия» дастлабки турда Кабо-Верде (0:0) билан дуранг ўйнади ва иккинчи турда Саудия Арабистонини (4:0) мағлубиятга учратди.

Киритилди: 00:44, 25.06.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик