Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Романьоли «Лацио»ни тарк этиб, «Ас-Садд» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Алессио Романьоли расман «Лацио»ни тарк этди ва фаолиятини Қатарнинг «Ас-Садд» клубида давом эттиради.

Таниқли инсайдер-журналист Жанлука ди Марционинг маълумотига кўра, 30 ёшли италиялик футболчи Қатар клуби билан аллақачон шартнома имзолаб бўлган. Яқин соатлар ичида у тиббий кўрикдан ўтади.

Романьоли сўнгги 4 мавсумни «Лацио»да ўтказди ва Маурицио Сарри қўл остида ҳимоя чизиғининг асосий фигураларидан бири эди. Ортда қолган 2025/2026 йилги мавсумда у барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушди (А Серияда 32 та ва Италия Кубогида 5 та) ва 1 та гол урди — ушбу ягона голини Кубок ярим финалининг жавоб баҳсида «Аталанта» дарвозасига киритганди.

Бошқа манбаларнинг хабар беришича, ушбу трансфер учун «Лацио» тахминан 3 миллион евро товон пули олади, Романьолининг янги клубидаги йиллик маоши эса 6 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 00:59, 25.06.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик