Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Клопп Мессига мурожаат қилди: «Сен мени ҳақиқий машҳур инсонга айлантирдинг»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Лионель Мессини туғилган куни билан табриклади. Чоршанба куни аргентиналик юлдуз 39 ёшни қарши олди.

«Салом, Лео, туғилган кунинг муборак бўлсин! Ўша куни бағрингга босганинг (қучоқлаганинг) учун катта раҳмат. Сен мени ҳақиқий машҳур инсонга айлантирдинг. Бу сен учун жуда осон. Энди бутун дунё мени фақатгина сен мени қучоқлаганинг учун танийди. Бугунги кундан лаззатлан. Уни аъло даражада ўтказ. Сенинг 40 ёшлик юбилейингдан кечикмай кўришамиз. Хайр-хайр», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради журналист Флориан Плеттенберг.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати доирасида Австрия устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Лионель Месси Юрген Клопп ва футбол оламининг яна бир нечта машҳур шахсларини бағрига босиб, кўришган эди.

Киритилди: 01:25, 25.06.2026.
Ўқилди: 2542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик