Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«Челси» ўз ҳимоячисини А Серия клубига сотиб юборишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Аксель Дисаси шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Таниқли журналист Мирко Ди Наталенинг хабар беришича, франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Италиянинг «Рома» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Римликлар сўнгги соатларда ушбу ўтишнинг эҳтимолий шартлари бўйича дастлабки сўровни амалга оширишган. «Кўклар» эса ўз футболчисини 25 миллион еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Аксель Дисаси 2023 йили 45 миллион евро эвазига «Монако»дан «Челси»га кўчиб ўтган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Вест Хэм» сафида ўтказди. У «болғачилар» либосида барча мусобақаларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Нуфузли Transfermarkt портали Дисасининг трансфер баҳосини 15 миллион евро деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 03:32, 25.06.2026.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик