Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 3-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

Моуриньо «Реал» режасини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Франко Мастантуоно катта эҳтимол билан кейинги мавсумни ҳам «Реал» сафида ўтказадиган бўлди.

Таниқли журналист Марио Кортегананинг хабар беришича, «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо аргентиналик футболчи иқтидорининг мухлиси ҳисобланади. Аслида Мадрид клуби шу ёзда форвардни тажриба тўплаши учун бошқа жамоага ижарага беришни режалаштирган эди, бироқ эндиликда бунинг эҳтимоли жуда паст. Сабаби Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Мастантуонони жамоада олиб қолишни қатъий талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Франко Мастантуоно 2025 йили 45 миллион евро эвазига Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубидан «Реал»га кўчиб ўтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Аргентиналик ёш иқтидор якунланган 2025/26 йилги мавсумда «қироллик клуби» сафида барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйди. Нуфузли Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 04:09, 25.06.2026.
Ўқилди: 2798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик