Ярим ҳимоячи Браим Диас катта эҳтимол билан фаолиятини "Реал"да давом эттиради.
Журналист Рубен Мартиннинг берган маълумотларига кўра, томонлар янги шартнома бўйича ҳали музокараларга киришмаган бўлса-да, футболчи ва Мадрид клубининг истаги бир хил. "Қаймоқранглилар" ҳам, марокашлик футболчи ҳам ҳамкорликни давом эттириш ниятида, шу сабабли янги битим имзоланиши шунчаки вақт масаласидир.
Браим Диас 2019 йилда "Манчестер Сити"дан "Реал"га 17 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида барча турнирларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.













