Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Машҳур клуб тер Штегенни ижарага олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Марк-Андре тер Штегеннинг "Барселона"да майдонга тушиш имконияти деярли йўқ, чунки Каталония клубининг асосий голкипери Жоан Гарсия ҳисобланади. Шу сабабли тер Штеген фаолиятини Нидерландияда давом эттириши мумкин.

Voetbal International нашри саҳифаларида тер Штегеннинг келажаги ҳақида мақола чоп этилди. Унда қайд этилишича, 34 ёшли германиялик посбон "Аякс" учун устувор номзод бўлиб турибди. Эредивизия гранди тер Штегенни ижарага олиши мумкин.

Бундан олдин ҳам матбуотда "Аякс"нинг тер Штегенга қизиқиши ҳақида ёзилган эди — дарвозабон анчадан бери Амстердам клубининг радарларида турибди.

Марк-Андре тер Штеген ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Жирона"да ўтказди. Бироқ, германиялик дарвозабон жароҳат олгунига қадар атиги бир нечта ўйинда майдонга тушди, холос.

Киритилди: 20:22, 25.06.2026.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик