Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Гюлер Жаҳон чемпионатларида Туркия терма жамоасининг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -1

Ярим ҳимоячи Арда Гюлер Жаҳон чемпионати — 2026 турнирида Туркия терма жамоасининг голларини очиб берди.

Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси АҚШ терма жамоасига қарши кечаётган гуруҳ босқичи 3-тур учрашувининг 10-дақиқасида гол уриб, таблодаги ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Opta берган маълумотларга кўра, Гюлер 21 ёш-у 120 кунлигида мундиаллар тарихида Туркия терма жамоаси сафида гол урган энг ёш футболчига айланди. Арда бу борада ЖЧ-2002 мусобақасида Коста-Рика дарвозасини 21 ёш-у 275 кунлигида ишғол этган Эмре Белёзоғлунинг рекордини янгилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия терма жамоаси дастлабки икки турда Австралия (0:2) ва Парагвайга (0:1) имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан муддатидан аввал маҳрум бўлган эди.

Киритилди: 08:10, 26.06.2026.
Ўқилди: 1652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик