Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ўртоқлик учрашуви: «Бунёдкор» - «Бухоро» – 2:2

Баҳо:
+ | -

Ўйин амалиётини меъёрда ушлаб туриш мақсадида, ҳозирда олий лига жамоалари ўртоқлик учрашувларида куч синашишмоқда. Кеча “Бунёдкор” футбол мактаби ўйингоҳида мезбонлар “Бухоро” жамоаси билан ўртоқлик мақомида майдонга тушишди.

“Бунёдкор”нинг тўрт нафар аъзоси миллий терма жамоа йиғинида бўлгани сабаб, мураббийлар бир қатор ёшларга имкон беришди. Дарвозани Акбар Тўраев қўриқлаган бўлса, қанот ярим ҳимоялари Алибобо Раҳматуллаев ва Сардор Рашидовларга ишониб топширилди. Акмал Шораҳмедов позициясини эса, бу сафар тажрибали Артём Филипосян тўлдирди.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Сўнгги ҳимоячи сифатида харакатланаётган Хайрулла Каримов тўп тўхтатишда техник хатога йўл қўйди ва дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган Вохид Шодиев кучли зарба билан дастлабки тўп муаллифи бўлди.

Мезбонларга ҳисобни тенглаштириш учун 10 дақиқа кифоя қилди. Сардор Рашидов томонидан оширилган бурчак зарбасини Лутфулла Тўраев боши билан дорвоза ичига йўллаб, мувозанатни тиклади.

“Бунёдкор”нинг сербиялик легионери Марко Блажич 2-даврадан бошлаб майдон марказида харакатланаётгани ўз самарасини бермоқда. Кечаги ўйинда ҳам у марказдан бир қанча хавфли рейдлар уюштирди. 21-дақиқада Блажич майдон марказидан дарвоза томон навбатдаги рейдни амалга оширди. Ўз йўлида у меҳмонларнинг бир нечта ўйинчисини алдаб ўтди. Жарима майдонига ёриб кирганда эса, бухороликлар уни йиқитишдан ўзга чора топа олмадилар. Пенальтини Олександр Пишур аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлим ниҳоясида ҳисоб тенглашиши мумкин эди: Акбар Тўраев тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва мезбонларни муқаррар голдан дарвоза тўсини қутқарди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар кўплаб ўзгаришларни амалга оширдилар. Бу билан ўйин сурати ўзгармади. Лекин гол киритиш фақат меҳмонларга насиб қилди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда мезбонлар ўз жарима майдонларида Отабек Валижоновни ёлғиз қолдирдилар ва “Бухоро” ҳужумчиси мувозанатни тиклади – 2:2.

“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 2:2 (2:1)
Голлар: Лутфулла Тўраев (15), Олександр Пишур (21,пенальти) – Вохид Шодиев (5), Отабек Валижонов (85).
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Артём Филипосян, Хайрулла Каримов (Дилшод Жўраев, 46), Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев (Жавлон Мирабдуллаев, 46), Алибобо Раҳматуллаев, Жавлон Иброхимов, Лутфулла Тўраев (Игорь Таран, 56), Марко Блажич (Сардор Собирхўжаев, 53), Сардор Рашидов, Олександр Пишур (Анвар Бердиев, 56).

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:27, 10.09.2013.
Ўқилди: 2848 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12133]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11944]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5787]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5511]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5037]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2825]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2074]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1982]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1882]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1872]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.