«Милан» мавсумлар оралиғида топ-ҳужумчи сотиб олади, деб хабар бермоқда «Football Italia» нашри инсайдер Фабрицио Романога таяниб.
Тегишли келишувга «россонери»ларнинг янги мураббийи Рубен Аморим ва клуб раҳбарияти ўртасида эришилган.
Манбанинг хабарига кўра, агар «Милан» ҳужум чизиғини кучайтирса, Сантьяго Хименес «Сан-Сиро»ни тарк этади. Миш-мишларга зид равишда, айни пайтда мексикалик футболчининг «Порту»га ўтиши кўриб чиқилмаяпти.













