«Айнтрахт»нинг германиялик ҳимоячиси Натаниэль Браун тез орада Мюнхеннинг «Бавария» клубига ўтади.
«BILD» нашри хабарига кўра, 23 ёшли футболчи ҳеч қачон «Арсенал» ва «Челси»га ўтиш вариантини кўриб чиқмаган, чунки у фақат «Бавария»га ўтишни хоҳлаган. Гарчи Англия грандлари футболчини сотиб олишларига ишончи комил бўлган бўлса-да, Браун бошиданоқ фақатгина «Бавария» ҳақида ўйлаган.
«Бавария» Брауннинг трансфери бўйича «Айнтрахт» билан 55 миллион еврога келишувга эришди. Яқин орада ўйинчи 2031 йилгача мўлжалланган шартномани имзолаши кутилмоқда.
Ортда қолган клуб мавсумида Браун барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













