Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

ЖЧ-2026. Франция Норвегияни мағлуб этиб, юз фоизлик натижа билан плей-оффга йўл олди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги (Массачусетс штати) «Жилетт» стадионида Жаҳон чемпионатининг «I» гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган Франция ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтди. Баҳс французларнинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашув тақдири амалда биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал бўлди. Франция терма жамоаси вингери Усмон Дембеле дастлабки 45 дақиқаликда рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилиб, хет-трик қайд этди. Иккинчи бўлимда эса Дезире Дуэ ҳисобни янада йириклаштирди. Франциянинг энг хавфли футболчиси Килиан Мбаппе эса ушбу голларнинг иккитасига ҳаммуаллифлик қилди.

Норвегияликларнинг ягона жавоб голига Тело Осгор муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда Скандинавияликлар ҳужумчиси Йорген Ларсен пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Эътиборли жиҳати, Норвегия терма жамоаси бош мураббийи жамоанинг асосий юлдузлари — ҳужумчи Эрлинг Холанд ва ярим ҳимоячи Мартин Эдегорни бутун ўйин давомида захира ўриндиғида қолдирди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам онасининг вафоти сабабли ушбу учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди ва жамоани майдонга ёрдамчи мураббийлар бошлаб тушди.

Ушбу ғалабадан сўнг Франция 9 очко жамғарган ҳолда «I» гуруҳида яққол пешқадам сифатида биринчи ўринни эгаллади. Навбатдаги босқичда французларга ким рақиблик қилиши бир оздан сўнг аниқ бўлади.

Норвегия мағлубиятга қарамай, 6 очко билан иккинчи ўринни сақлаб қолди ва плей-оффнинг 1/16 финалида Кот-д'Ивуар терма жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди.

Сенегал 3 очко билан учинчи ўринни банд этди. Бирор очко ололмаган Ироқ эса мусобақани тарк этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:04, 27.06.2026.
Ўқилди: 2448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик