«Реал» раҳбарияти Эдуардо Камавинга билан хайрлашишга тайёр, деб хабар бермоқда ESPN. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ярим ҳимоячига умид боғламаяпти.
Португалиялик мутахассис яна бир ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳламоқда, бироқ клуб ҳозирги ярим ҳимоячилардан камида бири жамоани тарк этмагунча, ҳар қандай янги харидларни кейинга қолдирди.
Камавингани АПЛнинг бир нечта клублари диққат билан кузатиб бормоқда, аммо унинг трансферини амалга ошириш осон бўлмайди, чунки французнинг ўзи «Реал»да қолмоқчи.













