«Лилль» ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айюб Буадди яна бир топ-клуб — «Манчестер Сити» кузатув доирасига тушди.
«Шаҳарликлар» 18 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда инсайдер Маттео Моретто. Англия гранди потенциал трансферни муҳокама қилиш учун «Лилль» билан аллақачон боғланган. «Сити» вакиллари вазиятни диққат билан кузатишда давом этадилар.
Аввалроқ Айюб Буаддига даъвогарлар қаторида «Арсенал», «Ливерпуль», «ПСЖ», «Реал» ва бошқа нуфузли клублар номи тилга олинган эди. Миш-мишларга кўра, «Лилль» ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи ўйинларида порлаган ярим ҳимоячи учун тахминан 80 миллион евро талаб қилиши мумкин.













