Испания терма жамоаси расмий ўйинлардаги мағлубиятсиз сериялар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.
Бош мураббий Луис де ла Фуэнте шогирдлари ЖЧ-2026 3-турида Уругвай терма жамоасини мағлуб этди (1:0). Шу тариқа, испанлар кетма-кет 34 та расмий учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда (27 та ғалаба ва 7 та дуранг).
Жамоа охирги марта 2023 йилнинг март ойида, Евро-2024 саралаш босқичи доирасида Шотландия терма жамоасига имкониятни бой берган эди (0:2). Бу кўрсаткич орқали Испания Бразилия терма жамоасига тегишли бўлган тарихий рекордни (1993–1998 йиллардаги серия) ортда қолдирди.
Эслатма: Ушбу статистикада ўртоқлик ўйинлари ва пенальтилар серияси ҳисобга олинмайди. Масалан, Испания 2025 йилги Миллатлар лигаси финалида Португалияга (2:2, пенальтилар сериясида — 3:5) ва 2024 йилги ўртоқлик учрашувида Колумбияга (0:1) мағлуб бўлган эди.













