Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси, 26 ёшли Хулиан Альварес клуб бош директори Мигель Анхель Хильнинг тутган йўлидан қаттиқ норози ва ғазабда. Бу ҳақда футбол журналисти Решад Раҳман хабар бермоқда.
Инсайдернинг маълумотларига кўра, форвард Хиль унга аввалроқ берган ваъдасини бузганини таъкидламоқда. Бош директор ёзги трансфер ойнасида унинг янги жамоага ўтишига кўмаклашишга сўз берган эди. Энди эса «Атлетико» ҳужумчининг «Барселона»га ўтишига тўсқинлик қилмоқда. Альвареснинг ўзи эса айнан каталонияликлар сафига қўшилишни истамоқда.
Хулиан Альварес 2024 йилда «Манчестер Сити»дан кўчиб ўтганидан бери «Атлетико» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсумда клуб сафида 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.













