Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Дешам 27 июнь куни Франция терма жамоасига қайтади

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 27 июнь куни миллий жамоа ихтиёрига қайтади. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Ги Стефан маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, «учранглилар» устози онасининг вафоти ҳақидаги хабардан сўнг зудлик билан ватанига учиб кетишга мажбур бўлган эди. Гуруҳ босқичининг Норвегияга қарши сўнгги учрашувида жамоани Стефан бошқарди.

«Авваламбор, барча хаёлимиз Дидье билан, биз унинг қайтишини интиқлик билан кутяпмиз ва эртага у машғулотларда биз билан бирга бўлади», - деди Стефан журналистларга.

Куни кеча французлар норвегияликларни 4:1 ҳисобида тор-мор келтиришди ва гуруҳда биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олишди. Дешам шогирдларининг 1/16 финалдаги рақиби Швеция жамоаси бўлди.

Киритилди: 10:41, 27.06.2026.
Ўқилди: 1184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик