Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча «Ньюкасл»га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда The Chronicle нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотига кўра, «Ньюкасл» жорий ёзда 25 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини амалга ошириш эҳтимолини бутунлай рад этган. «Қарғалар» бош мураббийи Эдди Хау ушбу футболчининг азалий мухлиси ҳисобланади, бироқ «Боруссия»нинг молиявий талаблари «Ньюкасл» учун ҳаддан ташқари юқорилик қилди.
Германия клуби Нмеча учун деярли 100 миллион евро талаб қилмоқда. Қайд этилишича, хавбекнинг шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган, бироқ ушбу банд фақат 2027 йилдан бошлаб кучга киради.
2025/26 йилги мавсумда Нмеча барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.













