Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Челси» Чалобанинг нархини маълум қилди, ҳимоячини А Серия клублари сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби шу ёзда ҳимоячи Трево Чалобани сотиб юбориши мумкин. Италиянинг «Комо» клуби келишувга эришиш учун илк уринишни амалга оширди, бироқ лондонликларни таклиф этилган сумма қониқтирмади.

Sky Sport Italia нашри берган маълумотларга кўра, «Комо» 26 ёшли англиялик футболчи учун 25 миллион евро ҳамда бонус тариқасида яна 2 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «Челси» ушбу трансфердан камида 30 миллион евро ва ўйинчининг кўрсаткичларига қараб яна 5 миллион евро бонус ишлаб олишни режалаштирмоқда. Музокаралар давом этмоқда, аммо «аристократлар» ҳозирча молиявий талабларини пасайтириш ниятида эмас.

Шу билан бирга, «Комо»нинг жиддий рақобатчиси бор — Миланнинг «Интер» клуби ҳам ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Чалоба — «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинги ойда у 27 ёшни қарши олади. Якунланган мавсумда у клуб сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 13:23, 28.06.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик