Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Тер Штеген «Барселона»дан кетишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -1

«Барселона»нинг германиялик голкипери Марк-Андре тер Штеген ижара ҳуқуқи асосида «Аякс»га кўчиб ўтишга тайёр. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 34 ёшли футболчи спорт директори Йорди Кройф ва бош мураббий Мичелнинг лойиҳасига ишонч билдирмоқда, бироқ трансфер амалга ошиши учун «Барселона»нинг якуний розилиги зарур. «Аякс» Тер Штеген маошининг фақатгина 15 фоизини ўз зиммасига олишга тайёр, қолган барча қисмини эса «кўк-анорранглилар» тўлаб беришларига тўғри келади.

Январь ойидан май ойига қадар Тер Штеген ижара асосида «Жирона»да тўп сурган эди. Ўша вақтда жамоани айнан Мичел бошқараётган эди. Германиялик посбон Ла Лигада иккита ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан иккита гол олиб чиққан.

Киритилди: 16:43, 28.06.2026.
Ўқилди: 1699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик