Кириш Регистрация

Рангник Австрия — Жазоир учрашуви «келишилган ўйин» бўлгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида Жазоирга қарши кечган баҳсда ҳар икки жамоа ўзаро «келишиб олган бўлиши мумкинлиги» ҳақидаги тахминларни қатъиян рад этди. Учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва бу натижа ҳар икки терма жамоага плей-офф йўлланмасини тақдим этди.

Учрашув ўта шиддатли ва қизиқарли якуни билан ёдда қолди: Жазоир сардори Риёд Махрез 93-дақиқада ўз жамосини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ кўп ўтмай австрияликлар ҳужумчиси Саша Калайжич мувозанатни тиклади.

«Таблода 3:3 ҳисоби қайд этилиб турганда, ҳеч ким келишилган ўйин ҳақида гапира олмайди. Айниқса, сўнгги 90 сония ичида содир бўлган воқеаларни инобатга олсак. Мен 40 йиллик мураббийлик фаолиятим давомида бу қадар драматик ривожланган бошқа бирон бир ўйинни эслай олмайман. Бу шунчаки ақл бовар қилмас воқелик», — дея Рангникнинг сўзларини ФИФА матбуот хизмати келтирмоқда.

Австрия 2 июль куни 1/16 финал босқичи доирасида Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 19:59, 28.06.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик