Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Барселона» Касадонинг трансфер нархини белгилади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи Марк Касадо билан қайси сумма эвазига хайрлашишга тайёр эканлиги маълум бўлди.

Tuttosport нашри хабар беришича, «кўк-анорранглилар» ўз футболчисини 20 миллион еврога баҳолашмоқда. Яқин вақт ичида Касадонинг хизматлари Италиянинг «Милан» клубига таклиф қилинади.

Аввалроқ, Касадонинг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида жамоасини ўзгартиришни истаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Якунланган мавсумда Касадо барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 34 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинлар давомида хавбек битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Ханси Флик шогирдлари чемпионатнинг 38 та ўйинида 94 очко жамғаришган.

Киритилди: 20:01, 28.06.2026.
Ўқилди: 1962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик