Италиялик мутахассис Винченцо Монтелла, Туркия миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокига қарамай, ўз лавозимида қоладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, турклар гуруҳ босқичида Австралия (0:2) ва Парагвай (0:1) терма жамоаларига имкониятни бой беришди. Сўнгги турда Монтелла шогирдлари АҚШ устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди, бироқ ушбу учрашув олдидан Туркия плей-оффга чиқиш имкониятидан аллақачон маҳрум бўлиб улгурган эди.
Takvim нашри тарқатган хабарга кўра, Туркия футбол федерацияси мураббий билан музокаралар ўтказган. Томонлар жамоага бир қатор ўзгартиришлар киритиш бўйича келишиб олишди. Биринчидан, мураббийлар штабидан руҳшунос (ментор) ва эҳтимол, жисмоний тайёргарлик бўйича янги мутахассислар жой олади. Иккинчидан, Монтелла ўйин тактикасини ўзгартиришга ҳамда янги футболчиларга эътибор қаратган ҳолда, таркибни шакллантиришга янада мосланувчан ёндашишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Монтелла Туркия миллий терма жамоасини 2023 йилдан буён бошқариб келмоқда.













