Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Реал» «Фиорентина» билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби янги мавсумга тайёргарлик режасини аниқлаб олди. Mundo Deportivo нашрига кўра, жамоа 1 август куни Австриянинг Клагенфурт шаҳрида «Фиорентина»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

«Фиорентина» билан бўладиган баҳс жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ва ёз давомида давом этаётган таркибни қайта қуриш жараёнидаги илк синовлардан бири ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, «Реал» бу ёзда катта ҳажмдаги тижорат турнесини режалаштирмаган. Тайёргарлик асосан Валдебебасда ўтади ва жамоа 13 июлдан машғулотларни бошлайди.

Терма жамоалари жаҳон чемпионатини эрта тарк этгани сабабли, баъзи футболчилар жамоага кутилганидан эртароқ қўшилади. Улар орасида Федерико Вальверде ва Арда Гюлер ҳам бор.

Киритилди: 20:09, 28.06.2026.
Ўқилди: 959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик