Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Паснинг отаси: «Комо» — Нико учун энг яхши вариант»

Баҳо:
+ | -

«Комо» ярим ҳимоячиси Николас Паснинг отаси Пабло Пас футболчининг Италияда қолиш қарорига муносабат билдирди.

Аввалроқ «Реал» Паснинг шартномасидаги 9 миллион евролик қайта сотиб олиш бандини фаоллаштиргани, бироқ кейинроқ футболчини яна «Комо»га 60 миллион евро эвазига сотиб юборгани маълум бўлган эди.

— «Комо» — у учун энг яхши вариант. Нико «Комо» таркибида Чемпионлар лигасида ўйнашни жуда ҳам хоҳлаганди. Биз бу танловдан жуда хурсандмиз. Шунга қарамай, «Реал» кейинги йилда Никони қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган, — деди Пабло Пас Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Якунланган мавсумда 21 ёшли Пас барча турнирларда жами 40 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

«Комо» Италия чемпионатининг 2025/26 йилги мавсумини тўртинчи ўринда якунлаб, ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Киритилди: 20:16, 28.06.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик