Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Клопп: «Ираола — ажойиб мураббий, аммо...»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Андони Ираоланинг мерсисайдликлар устози этиб тайинланишига муносабат билдирди. Германиялик мутахассиснинг фикрича, испаниялик мураббий муваффақиятли фаолият учун барча зарур фазилатларга эга, бироқ узоқ муддатли натижалар фақатгина унга боғлиқ бўлмайди.

«Андони Ираола — худди Арне Слот каби ажойиб мураббий. Аммо ҳамма нарса бир-бирига мос тушиши керак. Жамоа ва мураббий узоқ йиллар давомида бир тану бир жон бўлиб ишлаши лозим, бунинг учун эса озгина омад ҳам керак бўлади», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради ESPN.

«Бир йил аввал жамоанинг чемпион бўлганидан жуда хурсанд бўлгандим. Кейинчалик нима нотўғри кетганини билмайман. Ўтган мавсумдан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмади, лекин шунда ҳам клуб Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди, бу ҳам катта ютуқ», — дея таъкидлади германиялик мутахассис.

«Ливерпуль» АПЛнинг янги мавсумини 23 август куни сафарда «Ньюкасл»га қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 20:18, 28.06.2026.
Ўқилди: 1277 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик