Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Камавинганинг «Реал»даги тақдири қачон ҳал бўлиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Франциялик ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга 13 июль куни Мадриднинг «Реал» клуби ихтиёрига етиб келади. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Камавинга таътилдан қайтиши биланоқ, жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ўз келажагини белгилаб олиш учун юзма-юз учрашув ўтказади. Томонлар ярим ҳимоячининг жамоадан кетиши ёки қолиб, мураббийни ўз имкониятларига ишонтиришга ҳаракат қилиши борасида бир қарорга келишади.

Якунланган мавсумда 23 ёшли Камавинга барча турнирларда жами 43 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Камавинганинг «Реал» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 20:19, 28.06.2026.
Ўқилди: 923 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик