Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Арсенал» ва «Челси» Коненинг ҳаракатларини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Рома»нинг марказий ярим ҳимоячиси Ману Коне «Арсенал» ва «Челси» клубларининг қизиқишлар доирасига тушган. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, франциялик футболчи фаолиятини Англияда давом эттиришни хоҳламоқда ва яқинда Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишдан бош тортган. Мадридликлар «Рома»га ушбу трансфер учун 45 миллион евро таклиф қилган эди.

Шу билан бирга, Италия клуби молиявий фэйр-плей талабларини бажариш мақсадида Конени қўйиб юборишга тайёр эканлиги алоҳида таъкидланган.

Якунланган мавсумда 25 ёшли Коне барча турнирларда жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Коненинг «Рома» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 20:27, 28.06.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик