Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Диоманде «ПСЖ»га ўтишни афзал кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

«Лейпциг» вингери Ян Диоманде агар шу ёзда Германия клубини тарк этса, «ПСЖ»га ўтишни афзал кўради.

The Athletic хабарига кўра, 19 ёшли кот-д'ивуарлик вингер Париж клуби лойиҳасига ишонади ва бош мураббий Луис Энрике қўл остида ўйнашни хоҳлайди.

Диоманде «ПСЖ»га ўтишни совринлар учун барқарор курашиш ва келажакда «Олтин тўп» соҳибига айланиш учун энг яхши имконият деб ҳисоблайди.

Вингер Жаҳон чемпионатида Кот-д'Ивуар терма жамоаси таркибида иштирок этмоқда, Кюрасаога қарши ўйинда (2:0) у голли узатмани амалга оширди.

Футболчига «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. «Лейпциг» аввалги 100 миллион евролик таклифни рад этгани сабабли, инглиз клуби трансфер бўйича яхшироқ таклиф тайёрламоқда.

Киритилди: 08:05, 29.06.2026.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик