Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Наполи» тез орада Мактоминейга янги шартнома таклиф қилади

Баҳо:
+ | -

«Наполи» тез орада жамоа ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминейга янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Неаполь клуби президенти Аурелио Де Лаурентис ва жамоа спорт директори Жованни Манна яқин ҳафталарда шотландиялик футболчи билан янги келишув шартларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказишади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Аввалроқ Мактоминей Шотландия терма жамоаси таркибида «C» гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган ҳолда ЖЧ-2026 мусобақасини тарк этган эди.

Хавбек «Наполи»га 2024 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»дан ўтган эди. 2025/2026 йилги мавсумда Мактоминей клуб сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:46, 29.06.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик