Ёзги трансфер ойнасида «Ливерпуль» сафини тўлдирган испаниялик вингер Виктор Муньос трансфер расмийлаштирилганидан сўнг илк бор фикр билдирди.
«Қачонки шундай имконият пайдо бўлса, уни қўлдан бой бермаслик керак. Ҳамма нарса жуда тез содир бўлди. «Энфилд»да фаолиятимнинг янги саҳифаси бошланади. «Ливерпуль» сафидаги дебютимни интиқлик билан кутяпман», — дея футболчининг сўзларини мерсисайдликлар топ-клуби матбуот хизмати келтиради.
Аввалроқ, Муньос «Осасуна» клубидан «Ливерпуль»га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтгани эълон қилинган эди.
Ла Лиганинг ўтган мавсумида 22 ёшли вингер 34 та учрашувда майдонга тушган. Виктор ўз ҳисобига 7 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.













