Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Валерий Непомняшчий: “Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧда Темур Кападзе бошқариши керак эди”

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштироки қисман бош мураббий Фабио Каннаваронинг нотўғри тактик қарорлари билан боғлиқ. Бу ҳақда терма жамоанинг собиқ устози Валерий Непомняшчий РИА Новости нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Турнир дебютантлари бўлган Ўзбекистон гуруҳ босқичида Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва Конго ДР (1:3) терма жамоаларига имкониятни бой берди. Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасига 2025-йилнинг октябрь ойида бош мураббий этиб тайинланган, бироқ жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини Темур Кападзе қўл остида қўлга киритган эди.

“Балки бу ҳақда гапиришим унчалик ўринли эмасдир, лекин мен жамоани Темур Кападзе бошқариши керак эди, деб ҳисоблайман. Назаримда, Каннаваро футболчиларнинг даражасини тўғри баҳолай олмади ва ўйинлар учун тўғри тактика танламади. У футболчиларни ўз ғоясига мослаштиришга уринмасдан, уларнинг энг яхши хислатларидан фойдаланиши керак эди. Йигитлар билан узоқ вақт ишлаган Кападзе эса уларнинг имкониятларини яхшироқ билади. Биринчи ўйинда жамоа бир оз ўзини йўқотиб қўйди ва жуда эҳтиёткор ўйнади, иккинчи ўйинда эса, аксинча, жуда очиқ ва таваккалига ҳаракат қилди”, дейди Непомняшчий.

Мутахассис Ўзбекистон терма жамоасининг ўйин услуби борасида ўз эътирозларини ҳам билдириб ўтди:

“Учинчи ўйинда нимадир ўхшагандек бўлди, бироқ рақиб ҳам унчалик кучли эмасди. Мен жуда хафа бўлдим, чунки Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқса керак, деб ўйлагандим. Аммо ўхшамади. Биз билган футболчилар ўзларини етарлича кўрсата олишди. Лекин бундай таркиб билан ҳимояда ўйнаш ва қарши ҳужумга қочиб кетиш мумкин бўлган вазиятларни пойлаш керак эди. Ахир уларда бу имкониятлардан фойдалана оладиган ўйинчилар бор-ку. Португалия ёки Колумбия билан тенгма-тенг ўйнашга уриниш бутунлай нотўғри эди”.

Маълумот ўрнида, мутахассис Валерий Непомняшчий 2006-йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ишлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:00, 29.06.2026.
Ўқилди: 1326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик