Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Расман: Энцо Мареска — «Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи

Баҳо:
+ | -

Энцо Мареска «Манчестер Сити» клубининг янги бош мураббийига айланди.

Бундан аввал «Челси»да фаолият юритган 46 ёшли италиялик мутахассис «шаҳарликлар» билан уч йиллик шартнома имзолади.

Мареска «Сити» клубида Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллади. Испаниялик мутахассис клубдаги 10 йиллик фаолияти давомида жами 20 та совринни қўлга киритган эди. Эътиборлиси, Энцо илгари каталониялик мураббийнинг штабида (2022-2023 йилларда) ишлаган ва Манчестер клубининг ёшлар жамоасини бошқарган.

Қайд этиш лозимки, Мареска бош мураббий сифатида «Лестер» билан Чемпионшипда зафар қучган, «Челси» билан эса Конференциялар Лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, мураббий фаолияти давомида «Парма» клубида ҳам мустақил равишда иш олиб борган.

Киритилди: 18:09, 29.06.2026.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик