Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Спинаццола «Наполи» билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -

Июнь ойининг бошида Леонардо Спинаццола «Наполи» билан шартномани узайтириш бўйича деярли келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик ва мана, бу расман амалга ошди. «Рома» ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси 2028 йилгача мўлжалланган янги битимга имзо чекди. Томонлар бу ҳақда расман эълон қилишди.

Спинаццола икки йилдан бери ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва шу вақт ичида барча мусобақаларда жами 72 та ўйинда майдонга тушди.

У «Наполи» билан биргаликда Италия чемпионига айланди, эътиборлиси, бу муваффақиятга у клубдаги илк мавсумидаёқ (2024/2025) эришган эди. Клуб ўтган чемпионатни турнир жадвалида иккинчи ўринда якунлади, бироқ мавсум якунларига кўра бош мураббий Антонио Конте билан хайрлашди. Италия терма жамоаси сафида эса Леонардо 2021 йилда Европа чемпиони бўлган.

Киритилди: 19:29, 29.06.2026.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик