Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Хакни ўзига янги клуб танлади: Унга «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирган эди

Баҳо:
+ | -

«Мидлсбро» ярим ҳимоячиси Хэйден Хакни Ливерпулнинг «Эвертон» клуби футболчисига айланади. Бу ҳақда ишончли инсайдер — Фабрицио Романо хабар тарқатди.

Хакни «ирислар»га 19 миллион еврога тушади, бундан ташқари яна 8 миллион евро бонуслар сифатида тўлаб берилиши кўзда тутилган. Якунланган Чемпионшип мавсумида 24 ёшли ярим ҳимоячи 39 та ўйинда майдонга тушиб, уларда жами 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. «Мидлсбро» жамоаси Чемпионшип плей-офф босқичи финалида «Халл Сити»га имкониятни бой бериб, Англия Премьер-лигасига чиқиш имкониятини қўлдан бой берган эди.

Бундан аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Хакнининг хизматларига Англиянинг бир йўла учта топ-клуби — «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Киритилди: 22:55, 29.06.2026.
Ўқилди: 1361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик