Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«МЮ» «Милан»нинг қизиқишига қарамай, Маунтни сотишни режалаштирмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби айни дамда ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Daily Mail нашри журналисти Крис Уилер ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Аввалроқ, италиялик хавбекка «Милан» клуби фаол тарзда қизиқиш билдираётгани ва эҳтимолий трансфер баҳоси 21,5 миллион фунт стерлингга баҳоланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ҳозирда манкунианликлар ярим ҳимоячини жамоада сақлаб қолиш ниятидалар.

Якунланган ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси барча мусобақаларда жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйган эди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 23:57, 29.06.2026.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик